Xuraman Muradova "Vip Milan" hospitalın qadın kollektivini 8 Mart Beynəlxalq Qadınlar Günü münasibətilə təbrik edib
18 February 2025
Шоира билан бир қатор университетларда, зиё масканларида ижодий учрашувлар ташкил этиляпти. Ана шундай ижодий учрашув ва ижодкорнинг “Ватан ишқи – Турон севгиси” номли китоб тақдимоти Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Озарбайжон ижодкорлари ўртасидаги ўзаро дўстлик, ҳамкорлик, маданий-маърифий, адабий алоқалар тобора равнақ топиб бораётгани, бунда ҳар икки қардош юртнинг ижодкор зиёлилари, айниқса, ёзувчи ва шоирлари фаол ва муносиб ҳисса қўшаётгани алоҳида эътироф этилди.
Бу жараёнда таниқли шоира Хураман Муродова ҳам ўзининг гўзал ва бетакрор ижоди билан доимий улуш қўшиб келмоқда. Унинг ўзбек китобхонларига армуғон этаётган янги китоби “Ватан ишқи – Турон севгиси” деб номланган. Бу китоб шоиранинг ўзбек китобхонларига аталган навбатдаги туҳфасидир.
Китобда шоиранинг Ватан, миллат, тинчлик, дўстлик, туркий халқлар бирдамлиги ҳамда азалий ва абадий туйғу – муҳаббат мавзусидаги манзумалари ўрин олган. Шунингдек, ушбу китобга ижодкор ҳақидаги фикр-мулоҳазалар киритилган. Китобнинг она тилимизга таржимаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли таржимон Карим Баҳриев томонидан амалга оширилди.
Умид қиламизки, шоиранинг ушбу туҳфаси китобхонларга манзур бўлади.
Назокат Усмонова, ЎзА мухбири.
https://uza.uz/uz/posts/huraman-murodova-vatan-hurriyat-dostlik-kuychisi_691910